АсосийJamiyat

Ўзбекистон-Беларусь Қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш марказлари ўртасида ҳамкорлик дастури имзоланди

'Ўзбекистон-Беларусь Қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш марказлари ўртасида ҳамкорлик дастури имзоланди'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Беларусь Республикасига расмий ташрифи арафасида жорий йилнинг 29-30 июль кунлари Минскда Ўзбекистон-Беларусь ҳудудлараро I-Форуми ўтказилмоқда. Бу ҳақда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

photo_2019-07-29_19-15-00.jpg

Форум доирасида Ўзбекистон-Беларусь Қишлоқ хўжалиги вазирликлари ҳузуридаги Қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш марказлари томонидан 2019-2020 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастури имзоланди.

photo_2019-07-29_20-49-22 (2).jpg

Сўнгги йилларда Тошкент ва Минск ўртасидаги алоқалар жадал ривожланиб бормоқда. Ўтган йил якунларига кўра, Ўзбекистон ва Беларусь ўртасидаги товар айланмаси 20 фоизга ортган. Форум давомида бундай юқори кўрсаткичга эришишнинг асосий сабаби минтақалараро ҳамкорликнинг яхши йўлга қўйилганлиги таъкидлаб ўтилди.

photo_2019-07-29_20-49-22.jpg

Форум ўз ишини учта секцияга бўлинган ҳолда олиб бормоқда. Биринчи йўналиш – бу саноат кооперацияси соҳасидаги ўзаро ҳамкорликни янада кенгайтиришга қаратилган. Иккинчи секцияда агросаноат комплекси, озиқ-овқат саноати ва хавфсизлиги соҳасидаги ҳамкорлик истиқболлари масалалари муҳокама қилинмоқда. Учинчи секцияда эса иштирокчилар Ўзбекистон ва Беларусь ўртасидаги инсонпарварлик, ахборот-коммуникация ва илм-фан соҳасидаги минтақавий ҳамкорликни ривожлантириш масалаларини кўриб чиқмоқдалар.

photo_2019-07-29_19-14-58.jpg

Форум якунида икки томон минтақалари ўртасида 20 га яқин ҳужжатлар имзоланиши кутилмоқда. Шунингдек, Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар ярмаркаси ташкил этилади.

    Бошқа янгиликлар