АсосийJamiyat

“АрМИ—2019”да иштирок этиш учун Ўзбекистонга келган хорижлик ҳарбийлар Самарқандни зиёрат қилди

'“АрМИ—2019”да иштирок этиш учун Ўзбекистонга келган хорижлик ҳарбийлар Самарқандни зиёрат қилди'ning rasmi

28 июль куни Халқаро армия ўйинларида иштирок этиш учун Мудофаа вазирлигининг “Фориш” тоғ полигонига келган хорижлик ҳарбий делегация вакиллари Буюк Ипак Йўлининг асосий бўғинида жойлашган Самарқанд шаҳрини зиёрат қилди.

Замонавий Самарқанд — аҳолисининг сони ва ҳудудининг катталиги, саноат аҳамиятига кўра Ўзбекистоннинг Тошкентдан кейинги иккинчи ўринда турувчи шаҳри бўлиб, жаҳон туризмининг маркази бўлиб қолмоқда.

Ангола, Зимбабве, Россия, Озарбайжон, Арманистон, Мьянма ҳамда Вьетнамдан келган меҳмонлар дастлаб Регистон ансамблидан ўрин олган меъморий мажмуалар билан танишди. Шундан сўнг улар Шоҳи Зинда мажмуаси ҳамда Бибихоним мадрасасини зиёрат қилдилар.

Мирзо Улуғбек расадхонаси ва Гўри Амир мақбараларида бўлган меҳмонлар ҳайратда қолди.

Регистон — қадимий илм, таълим муассасалари жойлашган жой бўлиб, шарқдаги шаҳар қурилиши санъатининг энг кўзга кўринарли намуналаридан бири ҳисобланади. 2001 йилда бу уч мадраса UNESCOнинг бутун дунё ёдгорликлари рўйхатига киритилган. Регистон майдони — тарихда шаҳарнинг илм-фан, сиёсат ва диний маркази бўлган. “Регистон” сўзи “қумлоқ жой” деган маънони англатади.

Саёҳат якунида тановул қилинган самарқандча палов мазаси меҳмонларда унутилмас тассурот қолдирди.

Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти

    Бошқа янгиликлар