Буюк Британия Ормуз бўғозида савдо кемаларининг хавфсиз ҳаракатини таъминлаш мақсадида Форс кўрфазига ўзининг Duncan деб номланган ҳарбий кемасини киритди. Бу ҳақда Еuronews.com нашри хабар берди.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввал Эрон томони Ормуз бўғозида Буюк Британия байроғи остида ҳаракатланаётган Stena Impero танкерини қўлга олган эди. Британия мудофаа вазири Лондон ҳаракатлари Эрон билан юзага келган можарони дипломатик йўллар билан ҳал этишга қаратилганини маълум қилди. Бироқ бунга қадар Қироллик денгиз флоти кемалари хавфсизлик нуқтаи назаридан савдо кемаларига ҳамроҳлик қилади.
Бундан аввал Вашингтон Форс кўрфази минтақасида савдо кемаларининг эркин ҳаракатланишини таъминлаш мақсадида коалиция тузиш ниятида эканини маълум қилган эди. Бу эса ўз навбатида Теҳрон норозилигига сабаб бўлди. Улар ўз ҳарбий флотини Форс кўрфазига олиб кирмоқчи. Бу провакацион ҳаракат бўлиб, душманлик сигналидир. Бу каби ҳарактлар кескинликни кучайтиради,- дея таъкидлади Эрон ҳукумати вакили Али Рабиеи. Эрон-Америка ва Эрон-Британия муносабларидаги таранглик ортиб бораётган бир пайтда Венада Теҳрон ядро дастури бўйича келишув юзасидан учрашув бўлиб ўтди. Унда Эрон, Россия, Хитой, Британия, Франция ва Германия вакиллари иштирок этмоқда.






