АсосийDunyo

Францияда аномал иссиқ туфайли хавфнинг энг юқори қизил даражаси эълон қилинди (Видео)

'Францияда аномал иссиқ туфайли хавфнинг энг юқори қизил даражаси эълон қилинди (Видео)'ning rasmi

Аномал иссиқ туфайли Франциянинг 20 та департаментида хавфнинг энг юқори қизил даражаси эълон қилинди.

Бу каби ҳолат бутун метео кузатувлар тарихида илк маротаба кузатилмоқда. Мамлакат шимоли ва шимоли-шарқий минтақаларидаги департаментларда ҳаво ҳарорати Целсий бўйича 43 даражага қадар кўтарилмоқда. Бу одатий ҳаво ҳарорати ва айни дамда кузатилаётган иссиқ ўртасидаги фарқ 15 даражадан ортиқни ташкил этаётганини англатади. Жаҳон метеорология ташкилоти мутахассисларининг сўзларига кўра, бу каби жазирама иқлим ўзгариши жараёнларининг ёрқин исботидир.

Аномал жазирама аввалгига қараганда кўпроқ ва тез- тез содир бўлмоқда. Ва анча эрта бошланиб, борган сари узоқ давом этмоқда. Худди шу каби ҳолат Испания, Италия ва бошқа давлатлар ҳудудида ҳам кузатилмоқда. Жазирама иссиқ ўрмон ёнғинларини келтириб чиқариб, қариялар орасида ўлим ҳолатининг ортишига сабаб бўлмоқда. Фақатгина ҳафта охирига келибгина, Франция ҳудудида об-ҳавонинг ўзгариши кутилмоқда.


Бошқа янгиликлар