АсосийDunyo

Борис Жонсон Тереза Мейга миннатдорчилик изҳор этди (Видео)

'Борис Жонсон Тереза Мейга миннатдорчилик изҳор этди (Видео) 'ning rasmi

Борис Жонсон Буюк Британия Бош вазири лавозимига тайинланди. Тэреза Мей эса истеъфога чиқди. Президент Шавкат Мирзиёев Борис Жонсонга Консерваторлар партияси етакчиси сайловида ғалаба қозонгани ҳамда Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллиги Бош вазири лавозимига тайинлангани муносабати билан табрик йўллади.

Буюк Британия қироличаси Елезаветта-II иштирокида бўлиб ўтган расмий лавозимга тайинлаш маросимидан сўнг, консерватор Борис Жонсон Даунн Стритда нутқ сўзлади. У 31 октябрь куни Буюк Британия Европа Иттифоқидан чиқиб кетишини ваъда қилди. Янги Бош вазир одамлар кутишдан чарчаганликларини таъкидлади. Шу билан бирга у Brexit бўйича янги келишув тузиш зарурлигини билдирди.

"Биз янги келишувни амалга оширамиз, бу ҳозирги келишувдан яхшироқ бўлади. Бу Буюк Британиянинг ЕИ дан чиқиш имкониятини максимал даражада оширади. Бу бизга эркин савдо ва ўзаро ёрдам тамойилларига асосланган Европанинг қолган қисми билан янги, истиқболли ҳамкорликни ривожлантиришга имкон беради",- дея таъкидлади.Борис Жонсон Тереза Мейга амалга оширган ишлари учун чуқур миннатдорчилик изҳор этди.

Бошқа янгиликлар