Навоий вилояти Нурота туманида кам таьминланган, ногирон ва меҳнатга лаёқатлилик даражаси чекланган фуқароларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг турар-жой шароитларини яхшилаш мақсадида ўн тўққиз оилага бепул уй-жойлар топширилди. Бу ҳақда "Халқ сўзи" нашри ёзмоқда.
- Бугун менинг ҳаётимда унутилмас кун бўлди, - дейди 2-гуруҳ ногирони Нурулло Файзиев. - Бир неча йиллар давомида уй-жойдан қийналиб юрган эдим, мана бугун Юртбошимиз ғамхўрлиги туфайли барча шарт шарт-шароитларга эга бўлган янги уй-жойнинг калитини топширишди.
Шунингдек, тадбирда ногиронлиги мавжуд хонадон соҳибларига муборак кунлар муносабати билан иззат-икром кўрсатилди.






