Шимолий Македония президенти этиб сайланган Стево Пендаровски ўз лавозимига расман киришиш учун қасамёд қабул қилди, дея хабар қилди Gazeta.ru нашри.
Бир ҳафта аввал ўтказилган сайловларнинг иккинчи босқичида у 52 фоиз овоз тўплаб, ғалаба қозонган эди. 56 ёшли Пендаровски мамлакатнинг бешинчи президенти ҳисобланади. У Европа Иттифоқига ва НАТОга қўшилишни ўзининг асосий вазифаси сифатида кўрсатмоқда. Шунингдек, янги далат раҳбари мамлакатни қайта номлашни қўллаб-қуватлайди.






