Бугунги кунда Ўзбекистон ва жаҳон мамлакатлари ўртасидатурли соҳаларда тенг ҳуқуқли алоқалар ривожланиб бормоқда. Жумладан Корея Республикаси билан турли йўналишлар билан бир қаторда, соғлиқни сақлаш соҳасида ҳам ўзар ҳамкорлик йўлга қўйилгани алоҳида эътиборга молик. Бу борада икки мамлакат раҳбарларининг расмий ташрифлари вақтидаимзолаган ҳужжатлар асос бўлмоқда.
Айни пайтда Бухоро вилоятида ҳам хорижий инвестицияларни жалб қилиш, жумладан соғлиқни сақлаш тизимида кореялик ҳамкорларбилан алоқаларнимустаҳкамлаш,борасида муайян ишлар бажариляпти.
–Кейинги пайтларда вилоятимизда турли хорижий сармоядорлар иштирокидаги корхоналар сони ортиб бормоқда, - дейдиБухоро вилояти ҳокимининг Инвестиция ва туризм масалари бўйичаўринбосари Шахриёров Ботир Завқиддинович. – Ўтган йили Кореянинг Химчан клиникалар тармоғи раҳбарияти билан Бухорода мазкур тармоқнинг бир бўлими –“УзХимчан” клиникасини очиш бўйича меморандум имзолаган эдик. Шаҳарнинг марказий қисмида – олдинги Бухоро банк коллежи биноси клиникани қайта қуриш учун ажратилди. 2.9 минг квадрат-метр майдонга эга бўлган ушбу муассаса тез орада фойдаланишга топширилади.
“Химчхан” клиникалар тармоғибўғинлар ва умуртқа поғоналарини даволаш бўйича Кореядаги йирик тиббиёт муассасаси бўлиб, Сеул, Инчхон, Бусан, Чхангвон шаҳарларида унинг саккизта клиникаси ишлаб турибди.Тармоқда100 дан ортиқ малакали шифокор, 733 нафар ҳамшира фаолият кўрсатади.
Мазкур клиникаларда тизза, товон, тос, елка, тирсак ва бармоқлардаги бўғинларда энг мураккаб ва хавфли операцияларни ўтказишда катта тажриба тўпланган. Шунингдек, бу ерда зарарланган суяк ва тўқималар ўрнига соғломларини кўчириб ўтказиш, сунъий имплантларни ўрнатиш ишлари ҳам муваффақиятли бажарилади.
–2018 йил март ойида Ўзбекистонда ушбу тармоқнинг клиникасини очиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Бухоро вилоят ҳокимлиги биланмеморандум имзоланган эди, - дейди “Химчан” клиникалар тармоғи вице-президенти Ли Сун Чан. – Жорий йилнинг июнь ойида 100 ўринли клиникамиз фойдаланишга топширилади.Мақсадимиз мижозларга сифатли тиббиёт хизмати кўрсатиш билан бирга, кам таъминланган, оғир хасталикдан шифо топиш учун мўъжиза кутаётганинсонларгаҳамимкон қадар ёрдам беришдан иборат.
Июнь ойида ижтимоий ҳимоя муҳтож, суяк-бўғим касалликлари билан оғриган 13 нафар бемор Кореяга олиб кетилади ва жарроҳлик операциялари ўтказилади.
Айни пайтда Ўзбекистонда ўз клиникасини очишни режалаштирган кореялик инвестор, “Химчан” клиникалар тармоғи раҳбарияти хайрли ташаббус билан чиқди. Улар икки йил давомида Ўзбекистонда даволанишга моддий имконияти етмайдиган, тизза, сон, бел соҳаларида, суяк ва бўғим касалликлари билан оғриган100 нафар беморни (50 нафари Бухоро вилоятидан, 50 нафари республикамизнинг бошқа ҳудудларидан) Бухородаги клиникада бепул операция қилиш таклифини бермоқда. Бунинг учун Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда тегишли ҳокимликларнинг тавсияномалари талаб қилинади.
Талабгорлар тақдим қилинган ҳужжатларни ўрганиш асносида, клиника вакиллари томонидан саралаб олинади. Беморларни Бухорода даволаш имкони бўлмаганда, жарроҳлик операцияси Кореяда ўтказилиши кўзда тутилган. Бунда барча харажатлар тўлиқ кореялик ҳамкорлар томонидан қопланади.
Беморлар батафсил маълумот олиш учун +99893 960 32 35 телефон рақамига мурожаат қилишлари мумкин.
Эслатма: мазкур мақола ижтимоий-тавсиявий характерга эга бўлиб, реклама материали ҳисобланмайди.






