Индонезияда 30 дан ортиқ маҳбуслар қамоқхонадан қочишди, деб хабар берди РИА Новости нашри.
Суматра оролидаги Сиак-Сри-Индрапура (Siak Sri Indrapura) шаҳрида жойлашган қамоқхонадан камида 34 маҳбус қочган.
Маълум бўлишича, қамоқхонада исён кўтарилиб, тартибсизликлар бошланган. Маҳбуслар турма биносини ёқиб, тошлар отишган. Пайтдан фойдаланганлар эса қочишга улгурган.





