АсосийJamiyat

Олмазорда уруш қатнашчиларига эҳтиром кўрсатилди

'Олмазорда уруш қатнашчиларига эҳтиром кўрсатилди'ning rasmi

Пойтахтимизнинг Олмазор туманида Ўзбекистон Республикаси бош прокуратураси ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳамкорлигида River park сой бўйи сайилгоҳи ташкил этилди. Ўзгача кўринишли боғ 2 километрдан ортиқ масофани қамраб олган бўлиб, унда турли давлатлардаги тарихий ёдгорликлари (Эйфел минораси, Миср эҳромлари, қулаётган минора, Биг бен соати, Минораи калон ва бошқалар)нинг кичрайтирилган макетлари барпо этилган.

Янги очилган ушбу сайилгоҳда 9 май Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан генерал Собир Раҳимов ҳайкали пойига гул қўйиш маросими ўтказилди. Тадбирда мудофаа вазирлиги, Олмазор туман ҳокимлиги ходимлари, бир неча ҳарбий округ, солиқ инспекцияси ва бошқа ташкилот вакиллари иштирок этди.

Тадбир доирасида туманда истиқомат қилаётган нуронийлар, 13 нафар уруш қатнашчилари сўзга чиқиб, уруш даврларидаги хотиралари ҳақида сўзлаб берди. Шунингдек, миллий гвардия курсантлари ҳарбий чиқишлар намойиш этди.

    Бошқа янгиликлар