АсосийJamiyat

Юклар нега манзилига етмасдантуширилгани маълум бўлди

'Юклар нега манзилига етмасдантуширилгани маълум бўлди'ning rasmi

Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси ходимлари томонидан юртимиз ички ҳудудларига ноқонуний йўллар билан чет давлатлардан олиб келинган товар-моддий бойликлар айланмасига чек қўйилмоқда.

Хусусан, бошқарманинг Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан тадбир амалга оширилди. Нукус шаҳрига йўналган йўловчи поезди кузатувга олинди. Натижада, поезд Нукус шаҳрига етиб келмасдан, “Қораўзак” темир йўл бекатида тўхтаган вақтда, бир гуруҳ фуқаролар ҳар хил юкларга тўла бўлган бир неча сумкаларини поезддан тушириб қолишаётганликлари ходимлар эътиборини тортди ва шу заҳоти фуқаролар тадбир иштирокчилари томонидан тўхтатилди.

Шундан сўнг, тўхтатиб қолинган фуқаролар олган юклар холислар иштирокида кўздан кечирилганда, сумкаларда хеч қандай ҳужжатлари бўлмаган ҳамда сифати кафолатланмаган 74,5 миллион сўмлик озиқ-овқат маҳсулотлари ва хўжаликда фойдаланиладиган товарларни қонунга хилоф равишда юртимизга олиб келинаётганлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари давом этмоқда.

    Бошқа янгиликлар