АсосийJamiyat

​Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ишчи гуруҳи Андижонда тадбиркорлар билан учрашди

'​Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ишчи гуруҳи Андижонда тадбиркорлар билан учрашди'ning rasmi

Аввал хабар берганимиздек, шу кунларда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан тузилган ишчи гуруҳи республикамиз бўйлаб тадбиркорлик субъектларига туризм соҳасидаги имкониятлардан кенг фойдаланишга қаратилган туркум семинарлар ташкил этмоқда. Жорий йилнинг 8 май куни ишчи гуруҳи Андижон вилоятида бўлди. Бу ҳақда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

Мазкур семинар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 январдаги “Ўзбекистон Республикасида туризмни жадал ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5611-сонли Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 январдаги “Туризм тармоғини жадал ривожлантиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4095-сонли Қарори доирасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар мазмун-моҳиятини тадбиркорлик субектларига тушунтириш мақсадида ташкил этилмоқда.

Қўмита ишчи гуруҳи раҳбари - Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси ўринбосари С. Акбаров, ишчи гуруҳи аъзоси - бошқарма бошлиғи Ж.Газиев, ишчи гуруҳи аъзоси - бошқарма бошлиғи ўринбосари М.Каримовалар мамлакатимизнинг туризм сайёҳлик салоҳияти, соҳага хорижий тажрибанинг жорий этилаётгани, янги метод ва технологияларни жалб қилиш, сайёҳлар оқимини кўпайтиришга доир масалаларни муҳокама этишди.

Семинарда тадбиркорлик субектлари, вилоятда фаолият кўрсатаётган меҳмонхоналар вакиллари, тур операторлик фирмалари, солиқ, банк, соғлиқни сақлаш, таълим йўналишида фаолият кўрсатаётган мутасадди ташкилотлар вакиллари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.

Мазкур учрашувлар тасдиқланган режа-жадвал асосида бутун республика бўйлаб давом этмоқда.


    Бошқа янгиликлар