АсосийDunyo

Хитойда ёнутлар парҳезга ўтишди

'Хитойда ёнутлар парҳезга ўтишди 'ning rasmi

Хитойнинг Гуанчжоу шаҳри маъмурияти шаҳар зоопаркидаги ёнутларга ортиқча емиш бермасликни истимос қилди, дея хабар қилди DailyMail нашри.

Ёнутлар ҳозир парҳезга ўтишган.

Гуанчжоу ҳайвонот боғида 40 га яқин ёнутлар яшайди. Уларнинг кўпчилиги ҳозирда ортиқча вазндан азият чекишмоқда.

Гап шундаки, ҳайвонот боғига келувчилар жониворларга турли ширинликлар бераверишган. Оқибатда улар таналарида ортиқча ёғ тўплаб, семириб кетишган. Ёнутлар асосан мева ва сабзавотлар, товуқ ва балиқ гўшти истеъмол қилади. Эндиликда улар семириб кетганликлари оқибатида турли касалликларга дучор бўлиши мумкин.

    Бошқа янгиликлар