Францияда бошланғич синфлар мактабида ғалати ўқувчилар, яъни 15 та қўй ўқишга қабул қилинди, дея хабар қилмоқда 360tv.ru нашри.
Гап шундаки, ушбу мактабда ўқувчилар сони етишмас эди. Бу ташаббус ота-оналарнинг ўзларидан чиққан.
Мазкур мактаб Франциянинг Кретс-ан-Белльдон коммунаси, тоғли ҳудудда жойлашган. Аҳоли пунктида 3,3 минг киши истиқомат қилади.
“Бу ерда болалар оғир аҳволда қолган, халқ таълимини жойлардаги аргументлар эмас, рақамлар қизиқтиради”, дейди мактаб ўқувчилари ота-оналар ташкилоти аъзоси Гаэль Лаваль.
Бундай туб бурилиш ҳеч кимга ёқмаганини турган гап. Аҳоли “Биз қўй эмасмиз”, “Подани эмас, мактабни тартибга солинг”, деган плакатлар билан кўчаларга намойишга чиқишган.






