Норвегия соҳилларида оқ кит сувга тушиб кетган телефонни олиб чиқди, дея хабар бермоқда Ren.tv нашри.
Бир қиз қирғоқ ёнига келиб, китларга яхшироқ разм солмоқчи бўлади. Аммо шу пайт кутилмаганда мобиль телефонини сувга тушириб юборади.
Қиз хаёлан гажети билан хайрлашади. Шунда оқ кит дарров сув остига шўнғийди ва қизнинг телефонини бус-бутунлигича олиб чиқади.
Ҳайратга тушган қиз ҳатто ақлли китга миннатдорлик билдиришни ҳам унутиб қўйди.






