Олтойнинг Жанубий Чуй тоғ тизмаларида тўққиз нафар турист қор кўчкиси остида қолди, дея хабар қилди ТАСС нашри.
Бунинг оқибатида уларнинг етти нафари ҳалок бўлган. Қолган икки киши эса Қўшёғоч қишлоғига аранг етиб келган.
Воқеа юз берган атрофда қутқарувчи вертолёт қидирув ишларини олиб бормоқда.
Табиий офат ҳақида ҳалокатга учраган туристлар огоҳлантирмагани маълум қилинмоқда. Негаки тоғ зонасида алоқа воситалар ишдан чиққан.






