Торонтолик бир эркак ўз уйида 300 дан ортиқ мушукларни боқиши маълум бўлди, дея таъкидламоқда CTV News нашри.
Мушуклар эркакнинг уйини бутунлай “ишғол этишган”: улар токча, мебеллар, полни ҳам эгаллашган.
Шаҳарнинг жониворлар назорати ташкилоти 70 та мушукка қўналға топишида ёрдам берди. Стерилизация жараёнларидан сўнг бароқвойлар янги эгаларига топширилган. Қолган мушуклар эса ҳозирча бир том остида яшашда давом этишмоқда.






