АсосийJamiyat

Ўзбекистон ва Хитой адлия вазирлари ўзаро учрашув ўтказдилар

'Ўзбекистон ва Хитой адлия вазирлари ўзаро учрашув ўтказдилар'ning rasmi

Шу кунларда ХХР Адлия вазирлигининг делегацияси Ўзбекистонда ташрифда бўлиб турибди.

Жорий йилнинг 1 май куни Ўзбекистон адлия вазири Русланбек Давлетов ХХР адлия вазири Фу Чжэнхуа раҳбарлигидаги делегация билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда Ўзбекистон адлия вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабар берди.

Унда томонлар ҳамкорликни кенгайтириш ва ўзаро тажриба алмашишнинг долзарб жиҳатларини муҳокама қилдилар. Учрашувда мамлакатларимиз ўртасидаги очиқ ва стратегик ҳамкорлик йил сайин янги амалий мазмун билан бойиб бораётгани қайд этилди. Ўзбекистон ва Хитой икки томонлама асосда ҳам, халқаро ва минтақавий ташкилотлар, жумладан БМТ ва ШҲТ тузилмалари доирасида ҳам фаол ҳамкорлик қилмоқда.

Фото: Адлия вазирлиги матбуот хизмати

Масалан, ташкил этилган ШҲТ саммити ва Пекинда бўлиб ўтган «Бир макон, бир йўл» халқаро форумида давлатларимиз раҳбарлари Хитой ва Ўзбекистон кенг қамровли шериклик ва кўп томонли ҳамкорликка катта аҳамият қаратаётганини қайд этдилар.

Адлия вазирликлари ўртасида ҳуқуқий масалалар, хусусан фуқаролик ва оилавий ишлар бўйича ёрдам кўрсатиш бўйича ўзаро ҳамкорлик қилиш ҳам бундан мустасно эмас. Масалан, 1997 йил 11 декабрда Ўзбекистон Республикаси ва ХХР ўртасида имзоланган фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш тўғрисида битим, 2004 йил 15 июнда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва ХХР Адлия вазирлиги ўртасида имзоланган ҳамкорлик тўғрисидаги келишувлар шулар жумласидандир.

Фото: Адлия вазирлиги матбуот хизмати

Ҳар икки мамлакат адлия вазирликлари ўртасида 2018-2020 йилларда юридик хизматлар соҳасида ҳамкорлик қилиш бўйича амалий ҳаракатлар режаси ( «йўл харитаси»)ни тасдиқлаш тўғрисида келишув мавжуд. Томонларнинг фикрича, «йўл харитаси»да белгиланган вазифаларни амалга оширилишини жадалллаштириш вазирликлар ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш имконини беради. Томонлар вакилларининг юридик хизматларга доир қўшма тадбирларда иштирок этиши, Ўзбекистонда етакчи адвокатлик фирмаларининг ваколатхоналарининг очиш, нотариат фаолиятига АКТни жорий этиш орқали Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига техник ёрдам кўрсатиш мазкур вазифалардандир. ХХР делегацияси мазкур йўналишларда ҳамкорлик қилишни давом эттиришга тайёр эканликларини билдирдилар.

Ўзбекисттон Республикаси Адлия вазири меҳмонларни Ҳаракатлар стратегияси доирасида суд-ҳуқуқ соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, жамиятда қонун устуворлигини таъминлаш, қонун ижодкорлиги жараёнини такомиллаштириш, фуқароларга сифатли юридик хизматлар кўрсатишда Адлия вазирлигининг фаолияти ва роли билан таништирди. Пойтахтимизда жорий йилнинг 25—27 апрель кунлари бўлиб ўтган «Tashkent Law Spring» халқаро юридик форумида хитойлик ҳамкасбларнинг фаол қатнашгани алоҳида қайд этилди. Унда ХХР юридик компаниялар ва таълим муассасаларининг вакиллик делегациялари иштирок этишди.

Хитой Адлия вазири мазкур идора фаолияти, сўнгги йилларда унда амалга оширилган ўзгаришлар, унинг қонун ижодкорлигида илмийлик, ҳуқуқни қўллашда маъмурий, жиноий ҳукмлар ижросини таъминлашдаги функциялари ва ваколатларининг кенгайтирилгани ҳақида сўзлаб берди. Ўтган йили аҳолига ҳуқуқий хизмат кўрсатиш бўйича Хитой юридик ишга тушрилганю бу вақт мобайнида 160 миллион нафардан ортиқ фуқаро мазкур сайтга ташриф буюрган.

Сўнгги икки йил мобайнида Ўзбекистон Адлия вазирлиги фаолиятида ҳам туб ўзгаришлар рўй берди. Томонлар қўшма «йўл харитаси»ни қайта кўриб чиқишни, унга қонун устуворлигини таъминлаш, самарали ҳуқуқни қўллаш, Ўзбекистон ва Хитой аҳолисига сифатли ҳуқуқий хизмат кўрсатиш соҳалари бўйича икки томонлама ҳамкорликни кенгайтириш бўйича янги лойиҳалар киритишни таклиф этдилар.

Учрашув якунида алоқалар ва амалий ҳамкорликни икки вазирлик даражасида жадаллаштириш, жумладан қонун ижодкорлиги фаолияти, ХХР нинг мамлакатимиз ҳуқуқи бўйича фаолият юритаётган инвестициявий лойиҳалари ва тадбиркорларига ҳуқуқий ҳамроҳлик қилиш соҳаларида мулоқотни йўлга қўйиш юзасидан келишувларга эришилди. Томонларнинг фикрича, бу борада улкан имкониятлар мавжуд. Ўзбекистон ва Хитой Адлия вазирликлари қисқа вақт ичида Хитой бизнеси вакилларининг бепул ҳуқуқий хизмат кўрсатиш марказини очиш масаласини ишлаб чиқишни кўриб чиқишни режалаштирмоқда. Шунингдек, Ўзбекистон Адвокатлар палатаси ва Умумхитой адвокатлар уюшмаси ўртасидаг ҳамкорликни ривожлантириш кўзда тутилган.

    Бошқа янгиликлар