АсосийJamiyat

Божхона институтида китоб ярмаркаси ташкил этилди

'Божхона институтида китоб ярмаркаси ташкил этилди  'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикаси божхона органлари кадрларини тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори ижроси доирасида Божхона институтида қатор маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилиб келинмоқда.

Институт курсантларини миллий ва жаҳон классик адабиётларини ўрганишга йўналтириш, ёзувчи ва шоирлар иштирокида ижодий учрашувлар ташкил қилиш, курсантлар орасида турли мавзудаги танловлар ўтказишга қаратилган маънавий-маърифий тадбирлар шулар жумласидандир.

Айниқса Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси билан ҳамкорликда ёзувчи ва шоирлар билан ижодий кечалар ташкил этилиб китоб ўқишнинг шахс камолотидаги ўрни, китоб инсоннинг билимли, тарбияли, касб-ҳунарли ва албатта бахтли ва давлатли бўлишининг муҳим омили эканлиги эътироф этилмоқда.

Шу каби тадбирлардан бири “Янги аср авлоди” нашриёти билан ҳамкорликда ташкил этилди.

Ходимлар ва курсантлар ўртасида китобхонлик маданиятини ва китоб мутолаасига бўлган қизиқишини янада ошириш мақсадида китоб ярмаркаси ташкил этилди.

Ўзбек ва жаҳон адабиётига оид янги нашр этилган асарлар ярмаркасида институтнинг профессор ўқитувчиларива курсантлар фаол иштирок этиб, ўзларига манзур бўлган асарларни харид қилишди.

    Бошқа янгиликлар