АсосийDunyo

Кембриж университети қулфурушликдан даромад олганми?

'Кембриж университети қулфурушликдан даромад олганми?  'ning rasmi

Кембриж университети олий ўқув юрти сўнгги бир неча аср давомида қулфурушлик натижасидан бевосита ёки билвосита улуш олганлигини аниқлаш борасида икки йиллик ички тергов ўтказади, деб хабар қилмоқда ТАСС нашри.

Тергов-суриштирув ишлари учун Кембриж университетининг Африка тадқиқотлари маркази икки мухтор ходими масъулдир. Тергов-суриштирув натижалари эса саккиз кишидан иборат комиссия томонидан кўриб чиқилади. Асосий мақсад – бундан анча йиллар аввал университет Шимолий Америкада қулдорчилик савдосидан даромад олган шахслардан молиявий ёрдам олиб турганми-йўқми, шуни аниқлашдир.

Қолаверса, тергов давомида Кембриж университети профессорларининг ишлари ирқий стереотипларга қанчалик таъсир этгани ҳам ўрганилади.

    Бошқа янгиликлар