АсосийJamiyat

“Termiz сargo сentre” Халқаро логистика марказининг инфратузилмаси ўрганилди

'“Termiz сargo сentre” Халқаро логистика марказининг инфратузилмаси ўрганилди'ning rasmi

Жорий йилнинг 29 апрелида Инвестициялар ва ташқи савдо вазири бошчилигидаги ишчи гуруҳ Сурхондарё вилоятига ташриф буюрди, унда “Termiz Cargo Centre” халқаро логистика марказининг инфратузилмаси, шунингдек, раҳбариятнинг кўрсатмалари бажарилиши ҳолати юзасидан Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида узлуксиз савдо-сотиқни йўлга қўйиш бўйича энг қулай шарт-шароитлар яратиш ўрганиб чиқилди.

Ташриф доирасида маъмурий-техника бинолари, маҳаллий экспортга йўналтирилган маҳсулотлар, логистика компаниялари офислари, божхона ва солиқ органлари идоралари, ихтисослаштирилган идоралар стендлари, давлат ва хусусий ишлаб чиқариш корхоналари текширилди. Объектларнинг ҳолатини баҳолаш натижаларига кўра, тезкорлик билан бажариш учун кўрсатмалар берилди. Афғонистонлик тадбиркорларнинг ҳамкорликдаги иштирокини кенгайтиришга, шунингдек, Марказ ишини ташкил этишда ташкилий ва техник масалаларни ҳал этишга алоҳида эътибор қаратилди.

    Бошқа янгиликлар