АсосийJamiyat

Cайёҳлик салоҳиятини акс эттирувчи ташқи рекламалар жойлаштирилди

'Cайёҳлик салоҳиятини акс эттирувчи ташқи рекламалар жойлаштирилди'ning rasmi

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан ҳамкорликда мамлакатимизнинг туризм салоҳиятини тарғиб қилиш, бу борада амалга оширилаётган ишлардан халқни бохабар қилиш мақдсадида ҳар бир туманда учтадан кам бўлмаган жойларда, шаҳарларнинг эса бешдан ортиқ ҳудудларида Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳиятини акс эттирувчи ташқи рекламалар жойлаштирилди. Бу ҳақда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси расмий сайтида хабар берилди.

Мазкур ташқи рекламалар “Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қилинг!” шиорни халқ орасида оммалаштириб, юртимизнинг бой тарихий тарихий обидалари, улуғ аждодларимиз номлари билан боғлиқ муқаддас зиёратгоҳлари ҳамда бетакрор табиати ва сўлим масканлари, қисқача айтганда, мамлакатимизнинг туристик масканлари ҳамда миллий туризмнинг янги турлари намойиши орқали юртимиз аҳолиси Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қилишга чақирилган.
Бу эса ўз навбатида барчамизни келгусида Ўзбекистоннинг янги туризм турлари бўйича бетакрор юртимиз бўйлаб саёҳат қилишимизга, ўзимиз учун Ўзбекистонни қайта кашф этишимизга хизмат қилишига ишонамиз.





    Бошқа янгиликлар