Ирландиялик ҳужумчи Англия премьер-лигаси тарихидаги энг тез голни урди, дея маълум қилди Лайф нашри.
“Саутгемптон” футбол клуби ҳужумчиси Шейн Лонг Англия чемпионатининг 31-турида “Уотфорд”га қарши кечган матчнинг еттинчи сониясида рақиб дарвозасини ишғол қилди.
Ушбу гол Англия Англия премьер-лигаси тарихидаги энг тез гол бўлди. Бундан олдинги рекорд эса “Брэдфорд”га “Тоттенхэм” футболчиси Ледли Кинг томонидан матчнинг тўққизинчи сониясида киритилган гол ҳисобланган.






