АсосийDunyo

Энг ишончсиз пароллар маълум қилинди

'Энг ишончсиз пароллар маълум қилинди 'ning rasmi

Британия миллий киберхафвсизлик маркази энг ишончсиз паролларни маълум қилди, деб хабар қилмоқда Day.Az нашри.

Энг ишончсиз парол “123456” бўлиб чиқди, ундан 23,2 миллион британиялик фойдаланар экан. Ундан кейин эса “123456789”, “qwerty”, “password” ва “1111111” пароллари ўрин олган.

Шунингдек, британияликлар кўпинча ўз исмлари, футбол клублари номлари, мусиқий гуруҳлар номларини парол сифатида қўллашар экан.

Экспертларнинг огоҳлантиришига қарамай, кўпчилик “123456” паролидан фойдаланиб келмоқда.

    Бошқа янгиликлар