АсосийDunyo

Шри-Ланкада 200 та детонатор яширилган омборхона топилди

'Шри-Ланкада 200 та детонатор яширилган омборхона топилди'ning rasmi

Шри-Ланка полицияси ходимлари мамлакатнинг марказий қисмида 200 та детонатор яширилган омборхона топишди, дея маълум қилди РИА Новости нашри.

Портловчи қурилмаларнинг детонаторлари Нувара-Элия шаҳридан топилган.

Шунингдек, пойтахт ҳудудида уч киши 21 та граната сақлагани учун қўлга олинган.

Шри-Ланкада хавфсизлик муҳити сўнгги ҳафтада кескин ёмонлашган. Саккизта портлаш оқибатида қарийб 360 киши ҳалок бўлган, яна 520 киши яраланган. Ушбу террорчилик ҳаракатлари учун жавобгарликни “ИШИД” радикал ташкилоти ўз зиммасига олмоқда.

    Бошқа янгиликлар