АсосийDunyo

Бировнинг уйига адашиб кирган пиёниста ўша ерда овқат тайёрлаб ухлаб қолди

'Бировнинг уйига адашиб  кирган пиёниста ўша ерда овқат тайёрлаб ухлаб қолди'ning rasmi

Шотландиянинг Глазго шаҳрида бир маст одам бировнинг уйига адашиб кириб, ўша ерда ухлаб қолди, дея маълум қилмоқда The Daily Record нашри.

Бировнинг уйига кирган маст одам у ерда ўзига угра тайёрлайди ва ухлаб қолади. Эрталаб хонадон соҳиблари келиб, уни сўроққа тутишганда, нотаниш киши ўз уйида эканини маълум қилади.

Кейинроқ вазият ойдинлашгач, маст киши таксига ўтирган ва ўз кўчасига келганда уйини бошқа бировники билан адаштириб юборган.

Шунга қарамай, хонадон соҳиблари чақирилмаган меҳмонга яхши муомала қилиб, иззатини жойига қўйишган. Нотаниш киши эса уларнинг меҳмондўстлиги учун миннатдорлик билдирган.

    Бошқа янгиликлар