АсосийJamiyat

Комил Алламжонов журналистлар учун ягона гувоҳнома жорий қилинишига изоҳ берди

'Комил Алламжонов журналистлар учун ягона гувоҳнома жорий қилинишига изоҳ берди'ning rasmi

Аввал хабар берганимиздек, 2019 йил 1 июнгача журналистларнинг миллий гувоҳномасини ишлаб чиқиш ва жорий этиш ражалаштирилмоқда.

Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг директори вазифасини бажарувчи Комил Алламжонов гувоҳнома нима учун жорий қилинаётгани ва у кимларга берилиши ҳақида маълумот берди.

"Ушбу гувоҳнома Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг голограмма муҳри билан тасдиқланган ID карта кўринишида бўлиб, унда гувоҳнома эгаси ҳақида маълумот, фотосурат, ҳимояланган шахсий штрих-код мавжуд бўлади", – дея маълум қилди Комил Алламжонов ўзининг Facebook‘даги саҳифасида.

Қайд этиш жоиз, миллий гувоҳнома Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан аккредитациядан ўтказилган журналистларга бепул тақдим этилади. Гувоҳнома журналистнинг ҳақиқатан профессионал касб эгаси эканлигини тасдиқловчи ҳужжат ҳисобланади.

"Мазкур гувоҳнома журналистларга касби юзасидан вазирликлар ва бошқа давлат идораларига, жамоатчилик ва маданий жойларга (кўргазма, театр, кинотеатр, музей, концерт, кўнгилочар ва дам олиш ҳудудлари, спорт мусобақалари ва бошқа оммавий тадбирлар) тўсиқларсиз кириш, ахборот олиш, материалларни тайёрлаш ва тарқатишда ҳамкорлик қилиш, шунингдек, вазирликлар ва бошқа халқаро ташкилотлар ҳамда идораларнинг ички тадбирларида иштирок этиш имконини беради", - деган Алламжонов.

    Бошқа янгиликлар