Сомали пойтахти Могадишода портлаш содир этилди, дея хабар берди Trend нашри.
Маълумотларга кўра, портловчи қурилмалар жойланган автомобиль шаҳарнинг марказий кўчаларидан бирида ҳаракатга келтирилган. Натижада эса камида 10 киши ҳалок бўлган. Портлаш зарбидан атрофдаги ресторан ва бошқа биноларга жиддий зарар етган. Ҳозирда атроф полиция томонидан ўраб олинган. Мазкур ҳужум учун жавобгарликни “Al-Shabab” террорчилик гуруҳи ўз зиммасига олмоқда.






