Самарқанддаги Кўксарой майдонидаги 12 қаватли бинода илк маротаба светдиодли экран ишга тушади, деб хабар бермоқда Zarnews.uz нашри.
Минг квадрат метр майдонни эгаллайдиган ушбу суперэкран Тошкентдаги "Ўзбекистон” меҳмонхонаси фасадидаги каби экран бўлиб, унда ижтимоий роликлар ҳамда Самарқанднинг тарихий обидалари намойиш этилади.

Айни пайтда экранни қуриш ишлари саноат альпинизми хизматларини кўрсатувчи вилоятдаги ягона «Комфорт фасад дизайн» МЧЖ томонидан амалга оширилмоқда.






