АсосийJamiyat

Божхоначилар сифати кафолатланмаган маҳсулотлар сақланаётган ноқонуний омборни аниқлашди

'Божхоначилар сифати кафолатланмаган маҳсулотлар сақланаётган ноқонуний омборни аниқлашди'ning rasmi

Давлат божхона қўмитаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бошқармаси ходимлари Тошкент ва Сирдарё вилоятлари божхоначилари билан ҳамкорликда Сирдарёда тезкор тадбир ўтказди.

Тадбир давомида фуқаро М.М.нинг яшаш хонадони кўздан кечирилди. Натижада, ушбу хонадонда ташкил қилган “Яма”да сифати кафолатланмаган маҳсулотлар – 3984 дона дори ва тиббиёт воситалари, 28 минг дона спиртли ичимлик акциз маркалари, шунингдек, парфюмерия, энергетик ичимликлар ҳамда рангли металл парчалари борлиги аниқланди. “Яма”даги товарларнинг умумий баҳоси 475,8 миллион сўмни ташкил қилди.

Айни пайтда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона текширувлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар