Ҳозирга келиб Венесуэла соғлиқни сақлаш тизими жиддий инқирозни бошдан кечирмоқда, деб хабар берди НТВ.ру нашри.
Сўнгги 2 йил ичида мамлакатда дори-дармон етишмовчилиги билан боғлиқ муаммо кучайган. Беморлар дорихона, шифохона, клиникалардан зарурий дори воситаларини топа олишмаяпти. Бу тақчиллик шифокорларни ҳам ташвишга солмоқда. Улар давоси бор касаликларни ҳам даволай олмаётганлари туфайли ўлим ҳолатининг ошиб бораётганини хабар қилишмоқда.
Мамлакатнинг амалдаги раҳбари Николас Мадуро соҳадаги таъминот муаммосини ҳал қилишга бир неча бор уринган. Бироқ ҳаракатлар ҳеч қандай натижа бермаган.






