АсосийSport

Нестеровнинг қадами қутлуғ келди, "Оҳод" ғалаба қозонди

'Нестеровнинг қадами қутлуғ келди, "Оҳод" ғалаба қозонди'ning rasmi

Саудия Арабистони чемпионатининг 18-турида "Оҳод" ва "Ал-Иттифоқ" жамоалари ўзаро тўқнаш келишди.

Мазкур баҳсда Игнатий Нестеров "Оҳод" учун ўзининг дебют учрашувини ўтказди, деб хабар бермоқда Оламспорт нашри.

Биринчи бўлимда Муҳаммад Фузайир ва Карл Межани ўз ҳисобларига гол ёздириб қўйишди ва натижада "Уҳуд" клуби 2:0 ҳисобидаги устунлик билан танаффусга йўл олди.

Аҳмад Акеши 51-дақиқада Нестеров дарвозасига йўл топа олди - 2:1. Учрашувнинг 35-дақиқасида "Уҳуд" футболчиси Муҳаммад Яҳё қизил карточка сабаб майдонни эрта тарк этди. Ушбу натижа ўйин тугагунига қадар ўзгармади. Мусобақада "Ал-Иттифоқ" 7-ўринда, "Оҳод" клуби эса охирги 16-поғонада бормоқда.

    Бошқа янгиликлар