АсосийSport

Машҳур туркиялик каратэ устаси Тошкентда

'Машҳур туркиялик каратэ устаси Тошкентда'ning rasmi

Ўзбекистон каратэ миллий федерацияси биносида туркиялик каратэ устаси Юнус Демир маҳорат сабоқлари ўтказмоқда.

Федерация матбуот хизматидан хабар беришича, семинарда мамлакатимизнинг турли ҳудудларидан келган 100 нафардан ортиқ ёш, каратэ усталари жисмоний, техник ва тактик машғулотлардан сабоқ олмоқда.

IMG_20190203_154818_524.jpg

Маълумот учун, Юнус Демир каратэчилар сулоласининг муносиб давомчиларидан ҳисобланиб, мамлакат терма жамоаси билан доимий равишда ўқув-машғулот йиғинларини ўтказади.

    Бошқа янгиликлар