АсосийJamiyat

"Afrosiyob" энди Жиззахда ҳам тўхтайди

'"Afrosiyob" энди Жиззахда ҳам тўхтайди'ning rasmi

2019 йил 2 февралдан бошлаб, Тошкент-Бухоро-Тошкент йўналишида йўловчиларнинг узоғини яқин қилаётган “Afrosiyob”юқори тезликда ҳаракатланувчи замонавий поездлари Жиззах вокзалида 2 дақиқа тўхташи йўлга қўйилди. Бу ҳақида “Ўзбекистон темир йўллари“ акциядорлик жамияти ахборот хизмати хабар берди.

"Мазкур замонавий поездлар ҳаракат жадвалига ўзгартириш киритишдан кўзланган асосий мақсад, мамлакатимизда туризмни янада ривожлантириш, юртимизга ташриф буюраётган сайёҳлар ҳамда инвесторларга кенг қулайликлар яратиш, қолаверса барча йўловчиларга сифатли транспорт хизматларини кўрсатиш, бундан ташқари кўп сонли йўловчиларнинг талаб ва истакларини амалга оширишдир", - дейилади хабарда.

Маълумот ўрнида: 2 февралдан бошлаб, Тошкент-Бухоро йўналишида ҳаракатланадиган № 762 “Afrosiyob” замонавий поезди ҳаракат жадвалига ўзгартириш киритилди. Тезюрар поезд Тошкент вокзалидан соат 07.28 да ҳаракатини бошлайди ва Жиззах вокзалига соат 08. 54 да кириб бориб, соат 08. 56 да ҳаракатини давом эттиради. Самарқанд вокзалига эса соат 09.42 да кириб бориб, 09. 50 да ҳаракатланади. Навоий вокзалига эса соат 10.40 да тўхтайди ва 2 дақиқадан сўнг ҳаракатини давом эттириб, соат 11.19 да Бухоро вокзалига етиб боради.

Шунингдек, Бухоро-Тошкент йўналишида ҳаракатланадиган № 761 “Afrosiyob” замонавий поезди Бухоро вокзалидан соат 15.50 да ҳаракатини бошлайди. Соат 16. 27 да Навоий вокзалига кириб келади ва соат 16.29 да ҳаракатини давом эттиради. Самарқанд вокзалига соат 17. 20 да етиб келиб, соат 17. 28 да ҳаракатини бошлайди. Жиззах вокзалига эса соат 18.14 да кириб келиб, ушбу вокзалдан соат 18.16 да ҳаракатини давом эттиради ва поезд соат 19. 44 да Тошкент марказий вокзалига етиб келади.

    Бошқа янгиликлар