Маълумки, давлат органларининг очиқлиги, шаффофлиги, халқни уларнинг зиммасига қўйилган вазифларни қандай даражада бажараётганлигини билишдажуда муҳим.
Давлат ташкилотларининг очиқлиги ва шаффофлиги барча ривожланган ва ривожланаётган мамлакатларда жиддий эътибор берилаётган масала ҳисобланади.
Мамлакатимизда ҳам бунга жиддий эътибор берилмоқда. Раҳматли муҳтарам биринчи Президентимиз қабул қилган концепция асосида 2014 йилда «Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида» Қонун қабул қилинган эди.
Ҳозирда давлатимиз раҳбари Ш.Мирзиёев томонидан бу масалага жиддий эътибор берилмоқда.
Ўзига ишонган очиқ бўлади, ўзига тўғри шахс ҳеч нарсадан чўчимайди. Бу фикримча ташкилотлар ва уларнинг раҳбариятига ҳам тааллуқли десак бўлади.
Ўтган йилнинг ёзида эълон қилинган давлат органларининг очиқлиги рейтингида Адлия вазирлиги мутлоқ устунлик билан энг очиқ давлат органи деб эълон қилинган эди. Унинг бу кўрсатгичи шубҳасиз ва саволга ўрин қолдирмайдиган даражада. Бу борада бирор киши баҳслаша олмаса керак. Ҳақиқатда бу ташкилот 2017 йилдан бошлаб бутунлай бошқача ахборот сиёсати олиб бора бошлади.
Бу вазирлик томонидан Президентимиз даъватларига жавоб тариқасида, олиб борилаётган сиёсатни қўллаб-қувватлашга қаратилган кенг кўламли ахборот тадбирлари, ҳуқуқий тарғибот акциялари амалга оширилди.
Бир қатор хорижий мамлакатларда бўлган фуқаро сифатида ҳам айтиш мумкинки Адлия вазирлигининг ахборот маконида ўзини тутиши қойилмақом даражада. Ўзига қаратилган «ҳужумларга» етарлича таъсирчан жавоб бера олди. Ҳатто вазирликнинг билвосита обрўсизлантириши мумкин бўлган ахборот тарқатганлар билан ҳам жуда чиройли маърифий тарзда ҳисоблашди. Вазирлик шаънига асоссиз гаплар тарқатган блогернинг узр сўраганлигининг гувоҳи ҳам бўлдик.
Вазирлик жамоаси чамамда ўзини очиқ тутиш айни пайтда коррупцияга қарши, халқни розилигини олиш борасида энг муҳим омил эканлигини жуда яхши билади.
Вазирлик томонидан эълон қилинган «Очиқ адлия” (“Open Justice”) дастури ва ушбу дастурни амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар режаси лойиҳаси айни пайтда кутилган ва кутилмаган қадам бўлди. Кутилганлигининг боиси буни қонуният, табиийлик, изчиллик билан изоҳлаш мумкин, яъни лидер лидерга хос иш қилади. Кутилмаган дейшимизнинг сабаби эса лойиҳа мисли кўрилмаган қадам, унинг бажарилиши вазирликдан жуда катта масъулият талаб қилиши билан бирга, айрим ғараз кучлар томонидан салбий мақсадларда ишлатилишига олиб келиши мумкин. Шундоқ ҳам очиқлик борасида айрим европа давлат ташкилотларидан орқада қолмайдиган бу вазирликнинг қайд этилган лойиҳани амалга ошириши уни шаффофлик бўйича халқаро стандартларга жавоб берадиган вазирликка айлантиради.
Уйлаймизки вазирлик дастур лойиҳасини халқ билан мулоқот учун тақдим қилар экан, халққа сидқидилдан хизмат қилишни режалаштирган, пиар юришни эмас. Дарвоқе ҳамма нарсани вақт кўрсатади. Лекин ҳозирча адлия бизни яна бир марта ҳайраталантирди. Ва энг муҳими бошқа вазирликлар ва идораларни шундай қадам босишга амалий даъват этди.
Барчаси учун раҳмат ва танқидларга тайёр туринг ҳурматли адлиядагилар.
Аҳмаджон Собитов






