АсосийDunyo

Парижда ноодатий концепт-кар тақдим этилди

'Парижда ноодатий концепт-кар тақдим этилди 'ning rasmi

Япониялик дизайнер Такуми Ямамота томонидан яратилган ноодатий концепт-кар Париждаги халқаро автомобиллар фестивалида тақдим этилди, дея хабар қилмоқда ТАСС нашри.

Лойиҳа муаллифининг таъкидлашича бу автомобиль британиялик машҳур хонанда ва мусиқачи Дэвид Боуининг шарафига яратилган.

– Уни яратиш ва лойиҳалаштиришга 3 йил кетган. Машина ҳам худди санъаткорнинг ижоди каби ўзгарувчан, – дейди Такуми Ямамота. – Мен Дэвид Боуининг ашаддий мухлисиман. 9 ёшимдан бери уни шарафига нимадир ихтиро қилишни хоҳлаганман. Мана, ниятимга етдим, гарчи буни Дэвиднинг ўзи кўрмаса ҳам.

Париж халқаро автомобиллар фестивалида яна турли янги моделлар намойиши бўлиб ўтмоқда.

    Бошқа янгиликлар