АсосийJamiyat

Фарғонада таъмагир мансабдорлар қўлга олинди

'Фарғонада таъмагир мансабдорлар қўлга олинди'ning rasmi

Ўзбекистон Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Фарғона вилояти бошқармаси ва Давлат хавфсизлик хизмати вилоят бошқармаси ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилди.

Унда «Фарғона электр тармоқлари» акциядорлик жамияти раҳбари У.К. ва бош муҳандиси И.О. «А» хусусий корхонасига тегишли автомашиналарга газ қуйиш шохобчаси ҳужжатларини расмийлаштириб бериш эвазига 5 минг 500 АҚШ доллари талаб қилишди. Шундан 4000 долларни хусусий корхона бош муҳандиси М.дан олган вақтда ашёвий далиллар билан ушланди.

Бош прокуратура матбуот хизмати хабарига кўра, мазкур ҳолат юзасидан У.К. ва И.О.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 210-моддаси 2-қисми «в, г» бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    Бошқа янгиликлар