27 январь – 1 февраль кунлари пойтахтимизда Ўзбекистон – Қозоғистон Давлат чегарасини демаркация қилиш бўйича икки давлат ҳукумат делегациялари учрашуви бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги хабарига кўра, учрашувда давлатлараро чегарани демаркация қилиш бўйича якуний ҳужжатларни тайёрлаш давом эттирилди ва жорий йилда амалга ошириладиган дала демаркация ишларига оид масалалар муҳокама қилинди.
Музокаралар дўстлик ва ҳамфикрлилик руҳида ўтди.






