Буюк Британия пойтахти Лондонда 14 та инсонпарварлик ташкилотлари Ямандаги вазиятни муҳокама қилиш учун йиғилишди, дея хабар қилди Лента.ру нашри.
Унда кўрилган мавзу Яманда юзага келган инқирозли вазиятни бартараф этишга қаратилди. 5 йилдан буён давом этаётган ҳарбий можаролар мамлакатда иқтисодий қашшоқлик ҳамда очарчиликни келиб чиқишига олиб келган.
“Айни вақтда Яманда дунёдаги энг ёмон инқирозли вазият ҳукм сурмоқда. Одамлар деворсиз қамоқхона каби бир мамлакатда яшашмоқда. Яхши ҳаёт у ёқда турсин, одамлар ўз болаларига кунлик овқат топишолмаяпти”, – дейди халқаро Қизил хоч ташкилоти вакили.






