Ҳиндистоннинг Агра шаҳар ҳукумати Тож Маҳалга кириш чипталарининг нархини оширди, дея маълум қилди Lenta.ru нашри.
Қадимий обидага кириш чипталари 15-19 доллар этиб белгиланган. Бироқ 15 ёшгача бўлган болалар учун миллатидан қатъи назар кириш бепуллигича қолди. Ҳукумат чипталар нархининг оширилиш сабаби мажмуани сақлаб қолиш кўп маблағ талаб қилаётгани билан боғлиқ эканлигини маълум қилди.






