Испаниянинг Севилья шаҳрида Европа киноакадемиясининг бош соврини ўз эгаларига топширилди, дея хабар қилди Сегодня нашри.
Ҳар йили ўтказиладиган ушбу маросимда бу йил ҳам Европа киносаноатининг энг машҳур вакиллари иштирок этишди. Польшалик режиссёр Павель Павликовскийнинг “Совуқ уруш” фильми бош совринга лойиқ деб топилди. Энг яхши актёр номинацияси ғолиби эса Марчелло Фонте дея этироф этилди.






