Швейцариянинг Цюрих шаҳрида йирик ЙТҲ содир бўлди, дея хабар берди РИА Новости нашри.
Дюссельдорф-Генуя йўналишида ҳаракатланаётган йўловчи ташувчи автобус бетон деворга бориб урилди. Натижада 1 киши ҳалок бўлган, яна 44 нафари тан жароҳати олиб, айримлар шифохонага олиб кетилган. Йўловчилар орасида Италия фуқаролари ҳам борлиги хабар қилинмоқда.






