АсосийJamiyat

​Ўзбекистон делегацияси ЮНЕСКОда музокаралар олиб борди

'​Ўзбекистон делегацияси ЮНЕСКОда  музокаралар олиб борди'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Абдуҳакимов бошчилигидаги делегация ЮНEСКО билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш бўйича учрашувлар ўтказиш мақсадида Францияга ташриф буюрди.

Ташриф чоғида Ўзбекистон делегацияси ЮНEСКО Бош директорининг ташқи алоқалар бўйича ўринбосари Э.Матоко билан музокаралар олиб борди, уларда мамлакатимиз раҳбариятининг Ўзбекистонда биргаликдаги тадбирларини амалга ошириш бўйича кейинги ташаббуслари ва таклифлари, хусусан, моддий ва номоддий маданий меросни самарали сақлашга бағишланган халқаро конференцияни ўтказиш масалалари муҳокама қилинди.

ЮНEСКОдаги йиғилишда томонлар Ўзбекистон билан Ташкилот ўртасидаги муносабатларнинг бугунги ҳолати ва уларни чуқурлаштириш истиқболлари ҳақида фикр алмашдилар. Ўзбекистон халқининг бой тарихий ва маданий меросига ва ЮНEСКО каби глобал ва нуфузли халқаро тузилманинг муҳим имкониятларига асосланган мавжуд ҳамкорлик салоҳиятини изчил амалга оширишда ўзаро манфаатдорлик таъкидланди.

Э.Матоко Ўзбекистоннинг тарихий-маданий меросни муҳофаза қилиш соҳасидаги сўнгги қадамларини мамнуният билан кутиб олди. У томонлар ўртасидаги ҳамкорлик йўналишларини кенгайтириш ва янги лойиҳаларни амалга оширишда ҳар тарафлама қўллаб-қувватлашни таклиф этди.

    Бошқа янгиликлар