АсосийSport

Фарҳод Абдуллаев ОФКнинг нуфузли семинарларида инструктор сифатида иш олиб боради

'Фарҳод Абдуллаев ОФКнинг нуфузли семинарларида инструктор сифатида иш олиб боради'ning rasmi

Ҳамюртимиз ОФК инструктори Фарҳод Абдуллаев Осиё Футбол конфедерацияси томонидан ўтказиладиган нуфузли семинарларга таклиф этилди.

Жумладан, келаси йилнинг 14-15 февраль кунлари ҳакамлар назоратчилари учун, 16-18 февраль кунлари инструкторлар учун семинарлар ўтказилади. Шунингдек, 20-24 февраль кунлари ОФКнинг ёш ҳакамлари учун ташкиллаштирилган ўқув-курсларининг 2-модули бўлиб ўтади.

Фарҳод Абдуллаев ушбу семинар ва курсларнинг барчасида инструктор сифатида фаолият олиб боради.

    Бошқа янгиликлар