АсосийSport

Уммон терма жамоаси иккинчи ўртоқлик ўйинида ҳам Тожикистонни мағлуб этди

'Уммон терма жамоаси иккинчи ўртоқлик ўйинида ҳам Тожикистонни мағлуб этди'ning rasmi

Ўзбекистон миллий терма жамоаси билан Осиё Кубоги - 2019 мусобақасининг гуруҳ босқичида кураш олиб борадиган Уммон терма жамоаси Тожикистон билан иккинчи ўртоқлик ўйинида майдонга тушди.

Учрашув Уммоннинг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунига етди. Ягона гол Холид Ал-Хажрий томонидан 58-дақиқада киритилди.

Биринчи ўртоқлик ўйинида ҳам Уммон терма жамоаси 2:1 ҳисобида ғалаба қозонган эди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон миллий терма жамоаси Осиё Кубоги доирасида илк ўйинни Уммон билан 9 январь куни Шаржа шаҳридаги "Sharjah stadium" ўйингоҳида ўтказади.

Ўртоқлик ўйини

Уммон - Тожикистон - 1:0

Гол: Холид Ал-Хажрий, 58.

16 декабрь. Маскат. "Султон Қобус" стадиони. 1200 томошабин

    Бошқа янгиликлар