Актёрлик иши фақатгина суратга олиш ишлари билан чекланиб қолмайди, дея таъкидламоқда Рамблер нашри.
Баъзи ролларга алоҳида тайёргарлик, ҳатто қурбонлик келтириш ҳам зарур.
Том Хэнкс “Сургун”даги роли учун 20 кило озишига тўғри келган. Оқибатда 2-даражали қанд касаллигига мубтало бўлган.
“Йигитлар йиғламайди” фильмида бош қаҳрамон йигит ролини актриса Хиллари Суонк ижро этган. Оқибатда Хиллари анча пайтгача эркакка ўхшаб юрган.
Рене Зеллвегер “Брижит Жонс кундалиги”нинг суратга олиш ишларида 10-15 килограммга гоҳ озиб, гоҳ семиришга мажбур бўлган.






