АсосийSiyosat

Шавкат Мирзиёев Нурсултон Назарбоевни табриклади

'Шавкат Мирзиёев Нурсултон Назарбоевни табриклади'ning rasmi

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 31 октябрь куни Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоевга Ўзбекистон Республикаси билан Қозоғистон Республикаси ўртасида Абадий дўстлик тўғрисидаги шартнома имзоланганининг 20 йиллиги муносабати билан табрик мактуби йўллади. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Давлат раҳбари қардош Қозоғистон халқини табриклаб, ушбу муҳим ҳужжатда умумий тарих, маънавий ва маданий муштараклик билан боғланган мамлакатларимиз ва халқларимиз ўртасидаги кўп асрлик дўстлик, қардошлик ва яхши қўшничилик ришталари мустаҳкамлиги белгилаб қўйилганини таъкидлаган.

Стратегик шериклик тўғрисидаги шартнома ҳамда Стратегик шерикликни янада чуқурлаштириш ва аҳил қўшничиликни мустаҳкамлаш тўғрисида қўшма декларациянинг имзоланиши ўзаро ҳамкорликни изчил ривожлантиришда янги босқич бўлгани қайд этилган.

Қозоғистонда Ўзбекистон йили доирасида ўтказилаётган маданий-гуманитар ва ишбилармонлик тадбирлари халқларимиз яқинлигининг ёрқин ифодасидир, дейилган мактубда.

    Бошқа янгиликлар