АсосийDunyo

Япон маликаси оддий одамга турмушга чиқди

'Япон маликаси оддий одамга турмушга  чиқди'ning rasmi

Япония императорининг жияни бўлган малика Аяко Такамадо оддий одамга турмушга чиққанлиги сабабли малика унвонидан маҳрум бўлди, деб хабар берди Lenta.ru нашри.

Тўй маросими Токио шаҳридаги Мэйдзи ибодатхонасида бўлиб ўтди. Тадбирда 30 яқин меҳкмон иштирок этди. 28 ёшли келин Хэйан даври (794-1185 йиллар) услубида кийинди.

Малика император Ахико билан хайрлашар экан, ўзига ва турмуш ўртоғига ёрдам беришидан, оила аъзоси сифатида қолишидан умид қилишини маълум қилди. Қонунга биноан япон императорлар оиласига тегишли эркак оддий қизга уйланса, бу унинг унвонига таъсир кўрсатмайди, агар малика оддий одамга турмушга чиқса, у маликалик унвонидан маҳрум бўлади.

Аяко Такамадога товон пули ҳисобида мамлакат ғазнасидан 107 миллион йен маблағ ажратилди.

    Бошқа янгиликлар