АсосийDunyo

Туркияда Сурия можаросини тартибга солиш масалалари муҳокама этилди

'Туркияда Сурия можаросини тартибга солиш масалалари муҳокама этилди'ning rasmi

Туркиянинг Истанбул шаҳрида Туркия, Франция, Германия ва Россия етакчилари иштирокида Сурия можаросини тартибга солиш масалаларига бағишланган тўрт томонлама музокаралар бўлиб ўтди, деб хабар берди ТАСС нашри.

Тадбир мезбони Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған тўрт етакчи иштирокидаги музокаралар якунини сермаҳсул ва конструктив деб атади, Эрдўғаннинг таъкидлашича, Суриядаги можарони бартараф этиш нафақат жараён доирасида, шунингдек кенгроқ форматда ҳал қилиниши керак ва бугунги саммит бунинг яққол далили бўла олади.

Тўрт давлат етакчилари икки томонлама ҳамкорликни кучайтириш ва халқаро даражада ўзаро ҳамжиҳатликни мустаҳкамлашга тайёр эканликларини билдиришди. Туркия президенти Суриядаги можарони ҳарбий йўл билан ҳал қилиб бўлмаслигига урғу берди.

    Бошқа янгиликлар