АсосийDunyo

АҚШнинг Питтсбург шаҳрида отишма бўлди

'АҚШнинг Питтсбург шаҳрида отишма бўлди'ning rasmi

Отишма оқибатда 11 киши ҳалок бўлди, деб хабар берди ТАСС нашри.

Шунингдек, яна 6 киши, жумладан 4 нафарполициячи яраланган. Отишмани содир этган шахсқўлга олиш жараёнида жароҳат олган ва ҳозирда шифохонага ётқизилган. У 48 ёшли Роберт Бауэрс исмли шахс бўлиб, нацистлар тарафдори эканлиги маълум бўлди. Жиноятчи отишмани тонгда ибодатхонага одамлар йиғилаётган вақтда содир этган.

Гувоҳларнинг сўзларига кўра, у бинога кириб, яҳудийларга қарши айрим гапларни айтганидан сўнг, ўқ узишни бошлаган. АҚШ адлия вазирлиги унга диний тоқатсизлик негизидаги жиноятни содир этишда айбламоқда.

    Бошқа янгиликлар